Халқаро ҳамкорлик

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ҳамда Хитой аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти институти ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди

Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий марказининг раҳбари Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти институтининг таклифига мувофиқ меҳнат, аҳоли бандлиги, демография, меҳнат миграцияси  ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида долзарб муаммолар ечимига қаратилган устувор илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш мақсадида жорий йилнинг 27 ноябр – 2 декабрь кунлари ушбу Институтга ташриф буюрди.

Ташриф мобайнида Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ҳамда Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти институтлари ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида “Ҳамкорлик меморандуми” имзоланди.

Шунингдек, Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти билан учрашув ўтказилди ҳамда Буюк ипак йўли лойиҳасини амалга ошириш мақсадида минтақадаги давлатларнинг иқтисодий ривожланиши ва  интеграциясига қаратилган ХХРнинг “Бир макон ва бир йўл” лойиҳаси доирасида икки мамлакат илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш учун “Ҳамкорлик меморандуми” лойиҳасини тайёрлаш ва жорий йилнинг декабрь ойида имзолашга келишилди.

ХХРнинг Аҳолишунослик ва меҳнат иқтисодиёти институти ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институтида Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш, демография, меҳнат миграцияси ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида амалган оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида қисқача тақдимот қилинди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.