Меҳнатни ташкил этиш, регламентлаш, нормалаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари бўйича меъёрий хужжатлар ишлаб чиқиш

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Қуйидагилар шартнома асосида ишлаб чиқилади:

  • Хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига асосан тариф-малака маълумотномаси;
  • Иш хажмлари асосида ходимлар сони меъёрлари;
  • Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва мукофотлаш ҳамда қўшимча ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш тизими бўйича Тартиб, Қўлланма, Услубий кўрсатма, Низом, Қоида, Йўриқнома ва бошқа идоравий меъёрий хужжатлар;
  • Меҳнат муносабатлари соҳасида илмий методик қўлланмалар ва бошқа идоравий хужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • Штатлар жадвалларини ишлаб чиқиш бўйича идоравий меъёрий хужжатлар;
  • Меҳнат соҳасида “Хронометраж кузатувлар”да иштирок этиш, ва уларни ўтказиш тартиб – қоидалари
  • Меҳнат соҳасида идоравий ички ёки хизмат текширув ва тафтиш ўтказишда иштирок этиш;
  • Ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, вақт ва бошқа меҳнат сарфи меъёрлари;
  • Автотранспорт, техника, дастгоҳ ва механизмларни ишлаш даврлари меъёрларига коэффициентлар;
  • Меҳнат ресурслари, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва вақт меъёрларига тегишли хулосалар бериш;
  • Қайта ишланган, ишлаб чиқарилган, етиштирилган барча турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, табиий йўқотиш, ташиш, сотиш ва истеъмол қилишдаги сарф этиладиган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва вақт меъёрлари;
  • Технологик жараёнлар, технологик хариталар ва бошқа илмий техник кузатувлар учун талаб этиладиган киши куни ва вақт меъёрлари ҳамда меҳнат унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари;
  • Меҳнатни ташкил этиш, регламентлаш, нормалаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари борасида илмий-амалий тадқиқотлар, лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш;
  • Меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, ишлар, касблар ва лавозимларнинг тариф-малака маълумотномаларида акс эттирилмаган лавозимлар ва ишларни тариф сеткасининг тегишли разрядларига киритиш масалаларида методик ва амалий ёрдам бериш.
Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.