Меҳнатни ташкил этиш, регламентлаш, нормалаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари бўлими

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

  • меҳнатни ташкил этиш, регламентлаш, нормалаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш муаммолари борасида илмий-амалий ишлар, тадқиқотлар, лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш;
  • иқтисодий ривожланишнинг устуворликларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни ташкил этиш, регламентлаш, нормалаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • ишга жойлашишга муҳтож, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбий қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича сифатли хизматлар кўрсатишга оид илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда амалий ишланмалар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш;
  • меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, ишлар, касблар ва лавозимларнинг тариф-малака маълумотномаларида акс эттирилмаган лавозимлар ва ишларни тариф сеткасининг тегишли разрядларига киритиш масалаларида хўжалик бошқаруви органларига ва бошқа ташкилотларга методик ва амалий ёрдам бериш;
  • меҳнатни ташкил этиш, регламентлаш, нормалаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • касаначилик, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти ва аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлашининг бошқа шакллари ривожлантирилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлашда меҳнат муносабатлари асослари доирасида иштирок этиш;
  • ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини тадқиқ қилиш ҳамда унинг натижалари асосида ишчи кадрларнинг ва ўқув юртларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Халқаро Конвенцияларини таҳлил қилиш ва уларни ратификация қилиш имкониятлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • меҳнатни ташкил этиш, регламентлаш, нормалаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • меҳнатни ташкил этиш, регламентлаш, нормалаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари юзасидан махсус социологик тадқиқотларни ҳамда вазирлик ва идораларнинг меҳнат нормалари тизими юзасидан ишларини бажариш бўйича хулосалар беришни ташкил этиш ва ўтказиш;
  • соҳага тегишли илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда меҳнатни ташкил этиш, регламентлаш, нормалаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш масалалари юзасидан илмий изланишлар олиб бориш ҳамда ҳорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан тақдим этилган янгиликлар, шунингдек соҳа доирасидаги ўзгариш ва қўшимчаларни доимий равишда таҳлил қилиб бориш;
  • илмий йўналишлар бўйича монографиялар, дарсликлар ва даврий ахборотномалар, журналлар ва бошқа нашрларда иштирок этиш ҳамда илмий мақолалар чоп этиш;
  • халқаро конференция, симпозиум, семинар ва анжуманларни ташкил қилишда фаоллик кўрсатиш ҳамда иштирок этиш.
Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.