Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларида ўтказилган аттестация ҳисоботларини дастлабки баҳолаш

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабига мувофиқ;

Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ходимларининг умумий сони 100 киши ва ундан кўп бўлган ташкилотлар бўйича иш ўринларининг меҳнат шароитлари юзасидан аттестация ўтказиш сифатини ўрганади ва дастлабки баҳони беради.

Илмий марказ меҳнат шароитлари бўйича ўтказилган аттестациянинг дастлабки баҳолаш натижаларига кўра Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳисобот шакли бўйича далолатнома тузади ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг давлат экспертизаси органига тегишли ҳужжатлар билан қўшиб жўнатади. Меҳнат шароитлари бўйича ўтказилган аттестация хужжатларини дастлабки баҳолашдан ўтказишда қуйидагилар текширилади:

  • иш ўринлари аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган рўйхатда кўрсатилган иш ўринлари (касблар, лавозимлар) номланишининг хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторига, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларига мослиги;
  • аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган иш ўринларига такрорланмайдиган тартиб рақамларининг тўғри берилганлиги;
  • инструментал ўлчовларни ўтказиш услубларининг тўғри танланганлиги;
  • ўхшаш иш ўринларининг тўғри таснифланганлиги (бундай иш ўринлари бўлса);
  • меҳнат шароитларини махсус баҳолаш жараёнида фойдаланилган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнидаги зарарли ва (ёки) хавфли омилларни ўлчаш воситаларининг белгиланган талабларга мослиги;
  • иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш давомида фойдаланилган ўлчаш воситаларининг Давлат реестри рўйхатида мавжудлиги;
  • иш ўринларини аттестациядан ўтказиш давомида ўлчаш воситаларининг қиёсловдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотларнинг мавжудлиги;
  • иш ўринларини аттестациядан ўтказиш услублари ва хулосаларининг қонунчиликда белгиланган иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби талабларига мувофиқлиги;
  • меҳнат шароитларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва максимал рухсат этилган концентрацияларга (МРК) ва максимал рухсат этилган (МРД) даражаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги натижалари бўйича белгиланган меҳнат шароитлари класслари (даражалари)нинг тўғри белгиланганлиги;
  • иш ўринларининг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш натижаларига асосан иш ўринларидаги меҳнат шароитларининг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича классларнинг (даражаларнинг) тўғри белгиланганлиги;
  • ходимларнинг якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан тўғри таъминланганлиги, якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражасининг белгиланган меъёрларга мувофиқлиги;
  • иш ўринларининг аттестацияси натижаларига кўра белгиланган зарарли ва (ёки) хавфли шароитларда ишлаш учун имтиёз ва компенсациялар, имтиёзли пенсия таъминотини олиш ҳуқуқининг, шунингдек тиббий кўрикдан ўтказиш заруратининг тўғрилиги;
  • иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан ўтказилган аттестация натижаларининг йиғма қайдномалардаги меҳнат шароитлари хариталаридаги маълумотларга мослиги ва уларнинг тўғри тўлдирилганлиги;
  • иш ўринларида меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича тавсия этилган тадбирлар режасининг тўғри тўлдирилганлиги ва маълумотларнинг меҳнат шароитлари хариталаридаги маълумотлар билан мувофиқлиги.
Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.