Меҳнат бозори, бандлик ва меҳнат миграцияси масалалари бўлими

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Қуйидагилар Бўлимнинг фаолиятининг асосий вазифалари ва функциялари ҳисобланади:

  • меҳнат бозори, бандлик ва меҳнат миграциясининг динамикаси ва сифат ўзгаришларини тафсифловчи индикаторлар ҳамда кўрсаткичлар бўйича етакчи хорижий ривожланиш тажрибаларини ўрганиш;
  • меҳнат бозорини мониторинг ва таҳлил қилиш, бандлик ва меҳнат миграцияси масалаларини тадқиқот ва таҳлил қилиш билан шуғулланадиган тадқиқот марказлари ва институтлар тажрибаларини ўрганиш ва шу асосда Илмий марказнинг илмий-тадқиқот фаолиятида фойдаланиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • ҳудудларни демографик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозлари асосида аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • меҳнат бозори, бандлик ва меҳнат миграцияси муаммолари борасида илмий-амалий ишлар, тадқиқотлар, лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш;
  • иқтисодий ривожланишнинг устуворликларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат бозори, бандлик ва меҳнат миграцияси масалалари бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
  • меҳнат миграцияси, шу жумладан ички миграция соҳасида рўёбга чиқаётган жараёнларни таҳлил қилиш, уларнинг сабабларини илмий асослаш, уни бошқариш ва таъсир кўрсатиш чоралари бўйича тадқиқотлар ўтказиш;
  • ёшлар ва банд бўлмаган аҳолини маъқул кўраётган касб-ҳунарлар ва меҳнат соҳасидаги қизиқишларини аниқлаш мақсадида ижтимоий тадқиқотлар олиб бориш;
  • меҳнат бозори, бандлик ва меҳнат миграцияси масалалари юзасидан махсус социологик тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш;
  • ўрганиш натижасига кўра банд бўлмаган аҳоли сонини ҳисоблаш ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган фуқаролар сонини аниқлаш ва уларнинг сифат таркиби тўғрисидаги маълумотларини шакллантириш;
  • ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини тадқиқ қилиш ҳамда унинг натижалари асосида ишчи кадрларнинг ва ўқув юртларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб ишлаб чиқиш;
  • меҳнат, бандлик ва меҳнат миграцияси соҳасидаги қонун ҳужжатларини, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • касаначилик, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолияти ва аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлашининг бошқа шакллари ривожлантирилишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
  • меҳнат бозори, бандлик ва меҳнат миграцияси масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • соҳага тегишли илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда меҳнат бозори, бандлик ва меҳнат миграцияси масалалари юзасидан илмий изланишлар олиб бориш ҳамда ҳорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан тақдим этилган янгиликлар, шунингдек соҳа доирасидаги ўзгариш ва қўшимчаларни доимий равишда таҳлил қилиб бориш;
  • илмий йўналишлар бўйича монографиялар, дарсликлар ва даврий ахборотномалар, журналлар ва бошқа нашрларда иштирок этиш ҳамда илмий мақолалар чоп этиш;
  • халқаро конференция, симпозиум, семинар ва анжуманларни ташкил қилишда фаоллик кўрсатиш ҳамда иштирок этиш.
Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.