Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат жараёни омиллари лабораторияси

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида илмий-амалий ишлар, тадқиқотлар, лойихалар ва дастурларни амалга ошириш лаборатория фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади.

Қуйидагилар лаборатория фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида илмий-амалий ишлар, тадқиқотлар, лойихалар ва дастурларни амалга ошириш;
  • иқтисодий ривожланишнинг устуворликларини ҳисобга олган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун хужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлар билан ўзаро келишувлар асосида меҳнатни муҳофаза қилиш масаласида ҳуқуқий-меёрий хужжатлар лойихаларини ишлаб чиқиш;
  •  меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун меъёрий баъзани яратиш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилишга таълуқли хужжатларни ишлаб ва қайта кўриб чиқишни ҳамда иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишда илмий-услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш;
  • ходимларнинг умумий сони 100 киши ва ундан кўп бўлган ташкилотларда иш ўринларининг меҳнат шароитлари юзасидан ўтказилган  аттестация хужжатларини сифатини ўрганиш ва дастлабки баҳони бериш.
Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.