Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Курснинг асосий вазифаси – меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида барча давлат ва бошқарув органлари, ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва корхоналарнинг ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

Курс ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизимидаги корхона ва ташкилотлар ходимларини меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • ўқитишнинг замонавий шакллари ва услублари, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларидан фойдаланган ҳолда ўкув жараёнини ташкил этиш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юзасидан тегишли ўқув дастурлари, ўқув, услубий  қўлланмаларни, илмий мақолалар тўпламларини тайёрлаш ва нашр қилишни ташкил қилиш ва амалга ошириш;
  • ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда ўрнатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш, бу борада мавжуд илмий-амалий ва услубий тажрибалардан фойдаланиш;
  • курсда илмий-амалий, услубий анжуманлар, семинар ва турли тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш;
  • меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш сифат даражасини яхшилашга хизмат қилувчи бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.