Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида” буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 517-сон қарори билан “Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2008 йил 1 августдаги 164-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Бунда, кундузги таълим шакли бўйича бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативлари:

  • 2009/2010 ўқув йилидан бошлаб — 1:10,5;
  • 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб — 1:12,0;
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб — 1:14,0;
  • 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб — 1:16,0 нисбатида белгиланиши назарда тутилди.

Буйруқ лойиҳасига кўра, олий таълим муассасаларида бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари таълим соҳалари (таълим йўналишлари) кесимида тасдиқланиши режалаштирилган.

Зарур ҳолларда, олий таълим муассасаси кенгашларига таълим соҳалари (таълим йўналишлари) бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатини 50 фоизгача ўзгартириш ваколати берилиши таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнига кредит-модул тизими жорий этилаётгани сабабли ўқув юклама ҳажмининг камайганлиги ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълим шаклида ўқув жараёнининг асосий қисми онлайн шаклда амалга оширилаётганини инобатга олган ҳолда, олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи ва сиртқи таълим шаклларида бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларини 30,0 нисбатда белгиланиши таклиф этилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу буйруқ лойиҳасининг қабул қилиниши олий таълим муассасаларида бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари таълим соҳалари (таълим йўналишлари) кесимида белгиланишига ва шу асосида олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларнинг штат бирликларини белгиланишига асос бўлади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.