Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Вазирлар Маҳкамасининг “Одам савдосига қарши курашишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада Одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа билан Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қуйидаги имкониятларни ўз ичига олувчи одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини жорий этиши белгиланмоқда:

  • ягона марказлаштирилган ахборот тизимига маълумотлар онлайн режимида киритилиши;
  • одам савдосига қарши курашиш соҳасида зарур ахборот олиш учун электрон тартибда масофадан туриб фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилиши;
  • ягона марказлаштирилган ахборот тизимини электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда идентификациялаш тизими орқали юритилиши.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳа билан тасдиқлаш кўзда тутилаётган Низомда ягона марказлаштирилган ахборот тизимини юритиш тартиби ва шакллантириш манбалари, ваколатли органлар ва бошқа органлар томонидан маълумотларни тақдим этиш ва ягона марказлаштирилган ахборот тизимига уларни киритиш ҳамда ягона марказлаштирилган ахборот тизимига киритилган маълумотлардан фойдаланиш тартиби кўрсатилмоқда.

Мазкур лойиҳанинг қабул қилиниши одам савдосига қарши самарали курашишни таъминлаш, одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг жиноий фаолиятини аниқлаш ва унга чек қўйиш, одам савдосидан жабрланганларни идентификация қилиш ҳамда тегишли ахборотни тизимлаштиришга хизмат қилади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.