Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Инновацион ривожланиш вазирининг буйруғи билан ИТМнинг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошларига ўзгартиришлар киритилди.

Буйруқ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2020 йил 2 ноябрдан кучга кирди.

Ўзгартиришлар Президентнинг 30.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4555-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ киритилмоқда. Ушбу бандга асосан 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдори 1,07 бараварга оширилган.

Маошлар қуйидаги миқдорларда белгиланган:

т/р Лавозим Базавий лавозим маош миқдорлари (МҲЭКМда)
1 Бош муҳандис 6,35
2 Бош конструктор, бош технолог 5,63
3 Етакчи мухандис, етакчи конструктор, етакчи технолог:
тегишли фаолият соҳасида камида 5 йилдан кўп бўлган иш стажи мавжуд бўлганда 4,80
тегишли фаолият соҳасида камида 2 йилдан 5 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда 4,52
4 Олий маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар):
тегишли фаолият соҳасида камида 5 йилдан кўп бўлган иш стажи мавжуд бўлганда 3,29
тегишли фаолият соҳасида камида 2 йилдан 5 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда 3,09
тегишли фаолият соҳасида 2 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда 2,83
5 Ўрта маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар):
тегишли фаолият соҳасида камида 5 йилдан кўп бўлган иш стажи мавжуд бўлганда 2,77
тегишли фаолият соҳасида камида 2 йилдан 5 йилгача иш стажи мавжуд бўлганда 2,60
тегишли фаолият соҳасида 2 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлганда 2,40
Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.