Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов камбағаллик ва уни аниқлаш мезонларига тўхталиб ўтди.

Жаҳон банки маълумотига таянган ҳолда, у кунлик 3,2 доллар даромадга эга шахс камбағал эмаслигини билдирди.

«Жаҳон банки ҳисоблаб чиққан инсоннинг кунлик минимал харажатлари бор. Масалан, бу харажат 1,9 доллардан паст бўлмаслиги керак. Ўрта паст даромадли давлатларда бир шахснинг кунлик харажатлари 3,2 доллардан кам бўлса, у камбағалликда яшаяпти, дея ҳисобланади. Шу ўринда айтиш керакки, 3,2 доллар – аҳолининг тўлов (харид) қобилияти бўйича аниқланган суммадир. Масалан, шу пулга АҚШда нима харид қила олсангиз, шу нарсани Ўзбекистонда қанчага харид қилиш мумкин? Шунинг учун, аниқланган суммани нисбий ҳисоблаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Жаҳон банкининг таърифи бўйича, оилангизда беш киши бўлиб, ҳар бир жон бошига 3,2 доллар, яъни 5600 сўмдан кўп даромад қилсангиз, демак, сиз камбағал оилага кирмайсиз», — деган у.

Обид Ҳакимов Жаҳон банки ҳисобларини келтираркан, унда аниқланган 3,2 долларни 5600 сўм қийматда талқин этиши қуйидагича изоҳланади.

Харид қобилияти паритетининг конвертация коэффициенти (PPP conversion factor) ҳар йили Жаҳон банки томонидан эълон қилинади. Масалан, 2018 йили Ўзбекистон учун 1 АҚШ долларининг PPP қиймати 1784 сўмни ташкил этган. Яъни АҚШда 1 долларга қанча маҳсулот сотиб олиш мумкин бўлса, ўша маҳсулотни Ўзбекистонда 1 784 сўмга харид қилиш имкони бўлган. Ушбу кўрсаткич 2019 йилда 2 091 сўмни ташкил этган. 2020 йил учун Жаҳон банки расмий кўрсаткични ҳали эълон қилмаган. 3,2 долларнинг PPP қиймати шу йилдаги иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни инобатга олиб, 5500–6000 сўм бўлиши мумкин.

Жаҳон банки камбағалликни аниқлашнинг ушбу мезони шахснинг кунлик нормадаги овқатланиши билан ўлчанади. Масалан, нормал одам бир кунда 2100 ккал овқатланиши меъёр сифатида қабул қилинган. Камбағаллик чегарасида яшаётган шахс эса бир кунда 1800 ккал рационда овқатланади. Демак, ушбу сумма фақат бир кунлик (албатта, шоҳона эмас, балки етарли) овқатланишга етиши назарда тутилган.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.