Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган президент фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Методистларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Битирувчиларининг ОТМларга ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари рағбатлантирилади. Шунингдек, халқаро фан олимпиадалари ғолибларининг ўқитувчиларига тўғридан тўғри олий малака тоифаси берилади.

Халқ таълими вазирининг таъкидлашича, 2024 йилга қадар юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача босқичма-босқич оширилади.

Шунингдек, халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.