Мэр Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, коммунал соҳадаги бўш иш ўринлари муаммосини ҳал қилиш учун регионлардан ишчилар жалб этилади.
Москва шаҳри мэри Сергей Собянин пойтахтда меҳнат мигрантлари сони камайиб кетганлиги қишда муаммоларга сабаб бўлмаслигини айтди.
«Ягона муаммо шундаки, Москвада мигрантлар 40 фоизга камайгани сезилмоқда. Бу меҳнат бозорига ва коммунал соҳадаги вақтинчалик банд лавозимларга таъсир кўрсатади. Бу қўл меҳнати, белкурак, супурги. Москваликларнинг ҳаммаси ҳам бундай ишларда ишлашга тайёр эмас», – деб қўшиб қўйди у.
Собяниннинг айтишича, бу муаммони ҳал қилиш учун регионлардан ишчилар жалб этилади.
Унинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси сабабли барча коммунал хўжаликлар қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун туну кун ишлаган.