Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Ўзбекистонда миллий ишчи кучларининг рақобатбардошлигини ошириш концепцияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.

Қайд этилишича, бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади. Унда меҳнат унумдорлиги ва миллий ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича самарали чоралар ва механизмларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Бажариш муддати – 2020 йил декабрь, ижро учун масъуллар – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.