Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров пандемия ортидан пайдо бўлган инқирозни енгиб ўтиш ва унинг оқибатларини юмшатиш ҳақида

Қийин аҳволга тушиб қолган аҳолини қўллаб-қувватлаш масаласи биринчи кунларданоқ муҳокамада бўлди. Классик схема бу. Ҳозирги инқирозда талаб ҳам, таклиф ҳам йўқ. Одамларнинг даромади тушиб кетяпти. Вазиятимиз мураккаброқ. Норасмий ишлаётганлар кўп, шу сабабли буни амалга ошириш қийинроқ бўляпти. Гап катта маблағлар ҳақида боряпти.

Халқаро валюта жамғармаси мутахассиси бюджет ва давлат секторида ойлик-маошларни вақтинча қисқартириш кераклиги ҳақида тавсия берди. Масалан, 4 млн сўмдан юқори ҳамма ойликлар қисқартирилиши лозим. Иқтисод қилинган пулни ҳаммага бўлиб бериш, буни жамоатчилик кўтариб чиқиши керак, бирдамлик лозимлиги айтилди. Шунда жами миллат инқироздан чиқиб кетади. «Бу инқироз ҳукуматнинг айби билан юзага келмади» — ХВЖ ходими.

Аҳолини қўллаб-қувватлашнинг икки-учта йўли ўрганилмоқда. Биринчиси, болалар орқали тўлаш. Ким хоҳламаса, олмасин, чунки ҳаммадан маълумотнома тўплашга вақт кетади, бунгача инқироз ҳам ўтиб кетади. Битта салбий томони – боласи бўлмаган ёшлар, оила қурмаган мустақил йигит-қизларимиз бор. Улар четда қолади.

Иккинчиси, оилаларга бериш. Бунда ҳар бир оилага пул тўлаш. Оиладаги болаларни ҳисобга олмасак, тўғри бўлмайди. Фарзандларини уйли-жойли қилган, шундоқ ҳам пенсия олаётган кексалар, ойлик олаётган оилаларга бундай ёрдам берилиши керакми ёки йўқ. Бу масалада вақт етишмайди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.