Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълумот берди

«Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 март кунги буйруғига асосан, агар ходимнинг меҳнат таътили тугаш куни ишга чиқиш имконияти мавжуд бўлмаса, иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани юборади:

  • муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил олиш бўйича;
  • масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш бўйича.

Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур», – деди Ўринбоева 30 март кунги брифингда.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.