Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

1995 йилга қадар Ўзбекистонга келган ва шундан буён мамлакатда муқим яшаётган шахсларга автоматик тарзда фуқаролик берилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида маълум қилди.

«Мамлакатимизда узоқ вақтдан бери яшаб келаётган, лекин Ўзбекистон фуқароси деган ҳуқуқий мақомга эга бўла олмаётган минглаб юртдошларимизнинг ана шу муаммосини қонуний ҳал қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш вақти келди, деб ўйлайман.

Хусусан, 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги автоматик тарзда берилиши даркор.

Бу орқали 50 мингга яқин юртдошларимизнинг фуқаролик билан боғлиқ, узоқ йиллардан буён ечилмай келаётган муаммолари ҳал этилади», деди президент.

Давлат раҳбари ҳукуматга бу масалани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда кўриб чиқиб, шу йил 1 майга қадар тегишли қонун лойиҳаларини тақдим этиш бўйича кўрсатма берди.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.