Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

2020 йилда Москва ҳудудида хорижий фуқароларнинг ишлаш ҳуқуқи учун патент 7 фоизга қимматлади. Тегишли тузатиш Москва шаҳар думаси томонидан Россия пойтахтининг солиқ қонунчилигига киритилди.

2020 йилда хорижий ишчилар 2019 йилдаги 5000 рубл (81 доллар) ўрнига ойига 5350 рубл (87 доллар) тўлайдиган бўлди.

Ўз навбатида, 2018 йилда ҳужжат нархи 4500 рубл (73 доллар)ни ташкил қилган.

Украина, Молдова, Озарбойжон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари 2015 йилдан бери Москва ҳудудида ишлаш учун патент олади.

Москва иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаментининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда хорижий фуқаролардан патент учун солиқ кўринишидаги даромаддан бюджетга тушум 18 миллиард рубл (292 миллион доллар)га етди. Декабрь ойи ўрталарига келиб, 427 минг киши ҳужжатга эга бўлди.

Москва мэри Сергей Собяниннинг ишонч билдиришича, шаҳарга ишлаш учун келган ҳар қандай меҳнат муҳожири солиқ тўлаши керак.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.