Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги мамлакатда 30 кунгача бўлган барча тоифадаги чет эл фуқароларини вақтинча рўйхатдан ўтказишни бекор қилмоқда.

Миграция қонунчилигига тегишли ўзгартиришларни 2019 йил 28 декабрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев имзолаган. Улар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганидан 10 кун ўтгач кучга киради.

Қабул қилувчи томон миграция хизматини чет эллик меҳмон мамлакат ҳудудига кирган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт.

Агар чет эл фуқароси Қозоғистонда 30 кундан кўпроқ вақт давомида қолишни режалаштирса, унда қабул қилувчи томон (меҳмонхоналар, хостеллар, ижарага олинган квартиралар, тиббий муассасалар ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар) меҳмонга вақтинча яшаш рухсатномасини расмийлаштириб беришлари шарт бўлади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.