Ўзбекистонда 2019 йил январь-март ойларида ишсизлик кўрсаткичи 9,4 % ташкил этди.

0
319
Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хати

Ўзбекистонда 2019 йил январь-март ойларида ишсизлик кўрсаткичи 9,4 % ташкил этди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 22 декабр 2017 йилдаги қарорига асосан шу йилдан меҳнат ресурсларининг балансини, аҳоли бандлиги ва иш жойларига жойлашувини, уй хўжаликларини бандлик масалалари бўйича тадқиқотини, ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган аҳолини сонини ҳисобини юритишни янги методикасини ишлаб чиқишни амалга оширади.

2019 йил март ойида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази томонидан республиканинг 108 шаҳар ва туманларида кенг кўламли ижтимоий тадқиқот ўтказилиб, бунда 462 маҳалла фуқаролар йиғинлари, 4 900 уй хўжаликлари ва 25691 фуқаро қамраб олинди.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, иқтисодий фаол аҳолига нисбатан ишсизлик кўрсаткичи 9,4% ташкил этиб, бу олдинги давр, 2018 йил январь-декабрь ойларига нисбатан 0,1 фоизга юқори, лекин 2018 йил январь-март ойлари кўрсаткичига нисбатан 0,3 фоизга пастдир. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ишсизликнинг энг юқори кўрсаткичи –  9,7%, энг кам кўрсаткич – Тошкент шаҳрида (8,0%) аниқланди. Ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган аҳоли сони 1 391,1 минг кишини ташкил этди. Ёшлар (30 ёшгача) орасида ишсизлик даражаси 15,3%ни, 15-25 ёшдаги ёшлар орасида 17,1%дан ошди, аёллар ишсизлик кўрсаткичи 13,0% ни ташкил этди.

Жами меҳнат ресурслари сони 18 953,8 минг аҳолини ташкил этиб 2018 йил январь-март ойлари кўрсаткичидан 1% га ошди, бу меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сонининг 183,2 мингтага ошиши орқали эришилди.

Иқтисодий фаол аҳоли сони 14 767,1 минг кишини ташкил этди (2018 йил январь-март кўрсаткичига нисбатан 1%га ошди). Шунингдек иқтисодиётнинг расмий секторида бандлар 5 412,1 минг кишини (ошиш 176,3 минг киши, яъни 3,4%) ташкил этди, бу иқтисодиёт соҳаларида бандлар сонининг ошиши (92,2 минг кишига) ҳамда юридик мақом олмаган лекин патент асосида фаолият юритувчи тадбиркорлар сони (76,9 минг кишига) ошиши натижасида эришилди.

Норасмий сектордан бандлар сони олдинги давр кўрсаткичида қолди – 7 963,9 минг киши. Бунда бир маротабалик ва мавсумий ишларни бажарувчилар сони ошди (41,9 минг кишига), меҳнат муносабатларини расмийлаштирмасдан бандлар ва керакли рухсатномаларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар сони озгина пасайди (3,6 минг кишига).

Иқтисодий нофал аҳоли сони 4 186,8 минг кишини (ўсиш 1%) ташкил этиб, бу хомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган ёки 2 ёшгача бола парваришида бўлган (50,3 минг киши) аёллар ҳисобига, шу қаторида ўз ҳоҳишига кўра банд бўлмаганлар сони (8,7 минг кишига) пасайишига қарамасдан рўй берди.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, республика ташқарисига меҳнат қилишга кетганлар сони бирмунча пасайди (19,4 минг кишига) ва 2 365,4 минг кишини ташкил этди.

2019 йил январь-март ойларида бандлик органларига 173 265 киши мурожаат қилган бўлиб (бунда 16-30 ёшдаги ёшлар 61 880 киши), мурожаат қилганлардан 49 016 киши иш билан таъминланди, 6 977 киши касбий қайта тайёрлашга юборилди, 3 863 кишига ишсизлик нафақаси тайинланди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан меҳнат ресурсларининг сони ва сифатини кенг томонли таҳлили, сифатли ва объектив баҳоланиши, ҳамда аҳолини бандлигини ва иш билан таъминланганлигини амалга ошириш мақсадида меҳнат бозорини доимий тадқиқоти амалга оширилмоқда.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.